Непал пойтахти Катманду шаҳридаги автомобил қатнови умумий иш ташлаш сабабли икки кундан бери тўхтаб қолди.

Одамлар, монархия тарафдори бўлган Локендра Баҳадур Ганд Бош вазир лавозимига тайинлангани учун иш ташлаганлар. 11 ноябрда ёпилган турли бизнес идоралари 13 ноябр куни ҳам очилмаслиги кутилмоқда. Непалдаги Маочилар монархияни ҳокимиятдан ағдариш учун 1996 йилдан бери курашиб келмоқда.