ЎЗБЕК-ҚОЗОҚ ЧЕГАРАСИДА ОТИБ ЎЛДИРИЛГАН ҚОЗОҒИСТОН ФУҚАРОСИ ИШИ ЮЗАСИДАН ЖИНОИЙ ИШ ҚЎЗҒАТИЛГАН

Ўзбекистон харбий прокуратураси 6 ноябрь куни Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида ўзбекистонлик чегарачилар томонидан отиб ўлдирилган Қозоғистон фуқароси иши юзасидан жиноий иш қўзғаган. Бу маълумотни Озодлик Радиосига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили берган.
Айни пайтда¸ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг Озодлик радиосига билдиришича, Ўзбекистон чегарада содир бўлган ходисадан жиддий ташвишда эканлигини билдирувчи расмий хатни Қозоғистон расмийларига жўнатган. Маълум бўлишича, бу ходисани ўрганиш мақсадида махсус ҳайъат тузилган.
Ўзбекистон расмийларининг маълум қилишларича¸ 2002 йил 6 ноябр куни Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидан ноқонуний товар олиб ўтувчилар ва ўзбек чегарачилари орасида тўқнашув содир бўлган. Унинг оқибатида бир қозоқ фуқароси ўзбек чегарачиси томонидан отиб ўлдирилган.