Бугун Исроил аскарлари Наблус шаҳрида фаластинликларнинг уйларига бостириб кириб, шубҳа этилган 30 нафар жангарини ҳибсга олди.

Фаластин лидери Ясир Арофат ушбу рейдларни “янги уруш жиноятлари” сифатида қоралади.
Бугун Британия ҳукумати Исроилни Фаластин худудларидан ҳарбий кучларини олиб чиқишга чақирди ва икки томонни тўқнашувларни тўхтатиш учун сўзлашувлар олиб боришга даъват қилди.
Айни пайтда, Америка расмий вакили Дэвид Шаттерфелд Исроил ва Фаластин томонлари билан янги тинчлик режасини муҳокама қилишни давом эттирмоқда.