Матбуот эркинлигини ҳимоя қилувчи “Чегара билмас мухбирлар” гуруҳига кўра, Афғонистонда Толиблар ҳокимиятдан четлаштирилганидан бери матбуот бирмунча эркинлашган, аммо бу соҳада ҳали ҳам қатор муаммолар мавжуд.

Бугун гуруҳ томонидан эълон қилинган ҳисоботда қайд этилишича, Афғонистонда кескин даражада ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда, мустақил нашрлар қайта босилмоқда.
Аммо Кобулда чиқаëтган 150та нашрдан фақат биттаси пушту тилида чоп этилмоқда. Афғонистонда пуштунлар кўпчиликни ташкил этади.
Ҳисоботда ëзилишича, матбуотда ҳукумат ва маҳаллий қўмондонлар деярли танқид қилинмайди, чунки журналистлар ўч олинишидан чўчийдилар.
“Чегара билмас мухбирлар” гуруҳи Қўшма Штатларни Афғонистонда журналистларни Америка қўшинлари жойлаштирилган ҳудудларга киритмаëтгани учун айблади.
Июл ойида Ўрузгон вилоятида Америка томонидан қилинган бомбардимон оқибатида 50дан ортиқ фуқаро ҳалок бўлган эди. “Чегара билмас мухбирлар” гуруҳига кўра, Америка ҳарбийлари журналистларнинг ушбу воқеани ëритишига йўл қўймасликка уринишган.