Туркистончи шахарчасининг қозоқ миллатига мансуб аҳолиси Қозоғистонга кўчиб кетмоқда.

Бунга сабаб сифатида улар Туркистончи харбий шахарча директори Рахматилло Хасанов козок миллатига мансуб фукароларни ишдан четлатиб¸ улар урнига турли вилоятлардан кучиб келаëтган узбекларни иш билан таъминлаëтганини кўрсатишмоқда. Аммо Рахматилло Хасанов юкорида билдирилган даъволарни рад этди. Унинг Озодлик мухбирига айтишича, шахарчада хар кандай миллат вакилига эркин ишлаб кун кечириши учун имкониятлар яратиб берилмокда.
Бошка маълумотларга кура,Туркистончи шахарчасидаги қозоқларни Қозогистонга кўчиб кетишга у ерда хаёт даражаси ва ойликлар нисбатан яхшироқ эканлиги ундамоқда. Ҳозирда шахарчанинг 60 фоиз ахолиси, асосан козоклар¸ кўчиш арафасида турибди. Шимкент шахри ва Бағис кишлокларида Туркистончидан кучиб келаётган козокларни уй-жой билан таъминлаш харакатлари бошланган.