Туркияда мўтадил исломий қарашдаги партиядан бош вазирликка тайинланган Абдуллох Гул мусулмон давлатида демократик ва очиқ жамият тамойиллари бошқа қадриятлар билан бирга яшай олишини исботлаяжагини маълум қилди.

Хуррият газетасига берган инервьюсида Абдуллох Гул Туркиянинг Европа Иттифоқи билан муносабатлари бундан буён ҳам ривожланишига, агар лозим бўлса демократик ислоҳотлар борасида илдам қадамлар ташланажагига умид билдирди.