Исроил армияси пайшанба кунги террор ҳужумларига жавобан Хеврон шаҳри устидан яна назорат ўрнатди.

Пайшанба куни Хевронда содир этилган ҳужумлар оқибатида 12 исроиллик ҳалок бўлган эди.
Асосан фаластинликлар истиқомат қиладиган Хеврон шаҳрида Исроил ҳарбийлари тарафидан террорчиларга қарши кенг миқёсли амалиётлар олиб борилмоқда. Шу пайтгача фаластинликларнинг бир нечта уйи бузиб ташланди, 40дан ортиқ киши террорчиликда гумон этилиб хибсга олинди.
Бугун эрталаб Ғазо минтақасида Исроил вертолетлари фаластинликларнинг қўлбола қурол ишлаб чиқарадиган устахоналари борлиги гумон этилаётган ҳудудларни бомбалади. Талофатлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.