Исроил ҳарбийлари Ғазо шаҳрига кирдилар.

ДПА агентлиги хабарига кўра, Исроил танклари "Хамас" экстремистик гуруҳи лидери шайх Аҳмад Ясиннинг уйига яқин жойда тўхтаган. Отишмада икки фаластинлик жароҳат олган.

Ғазо шаҳри атрофида Исроил вертолетлари Фаластин хавфсизлик кучларига қарашли бинони ўққа тутдилар.

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувларда қуролланган бир фаластинлик ўлдирилди, икки нафари жароҳатланди.