Европа Иттифоқи ўз ҳудудига Белоруссия раҳбарияти вакилларининг киришини таъқиқлаш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.

Мазкур масала Брюсселда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари томонидан бугун кўриб чиқилиши режалаштирилган эди. Европа Иттифоқи Белоруссияда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятдан ташвишланиш билдирмоқда.

Ўтган ҳафтада Чехия расмийлари НАТО симмитида иштирок этиш учун Прагага келмоқчи бўлиб турган Александр Лукашенкога кириш визаси беришдан бош тортган эдилар.