Югославиянинг ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланаётган собиқ президенти Слободан Милошевич устидан Хаагадаги халқаро трибуналда бошланган ва муайян муддатга тўхтаб қолган суд жараёни қайта бошланди.

Суд жараёни ўтган сешанба куни судланувчи- нинг саломатлиги ёмонлашгани сабабли бешинчи бор тўхтаб қолган эди.

Суд Милошевични тўла тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида фармойиш берди.