Ироқ ҳукумати БМТ қурол-аслаҳа инспекторлари бошлиғи Ханс Бликс бугун Ироқ Ташқи ишлар вазири Нажи Сабри билан учрашишини маълум қилди.

БМТ инспекторларининг биринчи гуруҳи иш бошлаши хусусида Ироқ расмийлари билан музокаралар олиб бориш мақсадида Бликс душанба куни Бағдодга келди. Ханс Бликс ва Халқаро атом энергетикаси ташкилоти раҳбари Муҳаммад ЭлБарадей душанба куни Ироқ расмийлари билан учрашгандан кейин, бу ҳақда кўп шарҳ бермадилар.
Бликс инспекторлар Ироқда 27 ноябр куни расман иш бошлашини ва январ ойида БМТга ўзининг дастлабки ҳисоботини беришни режалаётганини айтди.