Афғонистон шимолидаги тожик миллатига мансуб генераллар Абдул Сабор ва Муҳаммад Ато, Саманган вилоятида бўлиб ўтган қуролли тўқнашувда рақиблари, ўзбек генерали Абдул Рашид Дўстумга тарафдор икки киши отиб ўлдирилганини айтдилар.

Саборнинг даъвосига кўра, Дўстумнинг ўринбосари Аҳмад Хон,бир нечта қишлоқ йўли чорраҳасида жойлашган “Мақсуд” текширув пунктига ҳужум уюштирганидан кейин тарафлар ўртасида тўқнашув бошланган.