Япония Ироққа қўшни давлатларга ўз вакилларини жўнатишини маълум қилди.

Япония ҳукумати матбуот вакили, Ироқ ҳукуматини БМТ қурол-аслаҳа инспекторлари билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга ундаш мақсадида Япония ўзининг махсус вакилларини Эрон, Саудия Арабистони, Миср, Иордания Сурия ва Туркияга жўнатишини айтди. Япония Бағдодга ҳам махсус вакил жўнатиш ниятида.