Шимолий Атлантика Шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Прага саммити бугун ўз якунига етди.

НАТОга аъзо давлатлар раҳбарларининг бугун бўлиб ўтган учрашувида ташкилот бош котиби Жорж Робертсон НАТО кенгашига кирувчи Европа ва Марказий Осиё давлатларини терроризмга қарши курашнинг янги усулларини топишга чақирди.