Копенгагенда Дания парламенти ҳомийлиги остида Чеченистон муаммосига бағишланган конференция иш бошлади.

Анжуманда Чеченистон можаросини ҳал қилиш истиқболлари, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият, жумладан, Чечен лидери Аслан Масхадовнинг вакили Аҳмад Закаевнинг Россиянинг илтимосига кўра, Данияда яқинда қўлга олиниши муҳокама қилинмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Копенгагенда мазкур конференциянинг ўтказилишини қоралаб баёнот тарқатди. Москва, аввал ҳам, Дания расмийларини Жаҳон чеченлари конгрессининг ўтказилишига шароит яратиб бергани учун, кескин танқид қилган эди.