Бугун Исломободда қасамёдга келтирилган янги бош вазир Мир Зафарулло Хон Жамолий Покистон АҚШ билан аксилтеррор уруши доирасида ҳамкорликни давом эттиради, деб баён қилди.

Покистон Мусулмон лигаси аъзоси бўлмиш Зафарулло Хон президент Первез Мушарраф тарафдори.
1999 йилда генерал Мушарраф Покистонда давлат тўнтаруви уюштирган ва натижада ҳарбийлар ҳокимиятга келганларидан буён Зафарулло Хон – Покистоннинг биринчи ҳарбий бўлмаган бош вазиридир. Бироқ, бу ҳарбийлар таъсирининг камайганини англатмади: улар Покистон ички ва ташқи сиёсатини белгилашда ҳамон катта рол ўйнаяптилар.