Ҳиндистоннинг Кашмир вилояти, Шринагар шаҳрида бугун бир автобус минада портлади.

Ҳодиса натижасида 12 одам, шу жумладан 6 аскар ҳалок бўлди.
Икки гуруҳ – “Жамиятул-мужоҳиддин” ҳамда “Ҳаркате-жиҳод исломий” ҳужумни уюштирганларини тан олдилар.
Икки кун олдин Шринагар марказидаги хавфсизлик органлари биносига жангчилар гуруҳлари ҳужум қилган, олти аскарни ўлдирган, ва сўнг ўзлари отиб ўлдирилган эдилар.
Кашмир мусулмонлари Ҳиндистондан ажралиб чиқиш учун курашяптилар. Кураш кўриниши ўлароқ, бундай ҳужумлар Кашмир ҳудудида тез-тез бўлиб туради. Яқинда сайланган вазир Муфтий Муҳаммад Сайид сиёсий маҳбусларни озод этишни ваъда қилиб, қон тўкишни тўхтатишга даъват этганлиги ҳам зўравонликларнинг камайишига олиб келмади.