Қирғизистон президенти Асқар Ақаев бугун Бишкекда АҚШ қўмондонлиги бошлиғи генерал Ричард Майерс билан учрашди.

Президент матбуот вакилининг маълум қилишича, Ақаев Майерсга Қирғизистон АҚШ билан аксилтеррор урушида ҳамкорлик қилишни давом эттириш ниятида эканини айтган.
Расмийлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолаганлар.
Кеча Бишкекка етиб борган Майерс Манас авиабазасида жойлаштирилган Ғарб давлатлари қўшинлари билан учрашишни режалаштирмоқда.
Қарийб 2 минг аскар ўтган йил декабр ойида, Афғонистондаги террор базаларига ҳужумлар бошланганидан сўнг, Манас авиабазасида жойлаштирилган эди.