Австрияда парламент сайловлари ниҳоясига етмоқда.

Унда асосий кураш социал-демократлар ва мамлакатнинг ҳозирги канцлери Вольфганг Шюсселнинг халқ партиялари ўртасида бўлди. Олиб борилган сўровлар бу партияларнинг ҳар бирини таҳминан 37 фоиз сайловчи қўллаб-қувватлашини кўрсатмоқда. Шунингдек, мамлакатнинг 183 ўринлик парламентидан мўтадил ўнг қанот кучлар ҳам жой эгаллашлари мумкин. Аммо сўнгги пайтларда Озодлик партиясининг халқ орасидаги обрўси сезиларли тушган. Булардан ташқари, депутатлик курсилари учун яшиллар партияси ҳам даъвогарлик қилмоқда.