Страсбургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди чечен партизанларини Россияга топширишни кечиктириш ҳақдаги ўз қарорини бекор қилганидан сўнг, бугун Россия Ташқи ишлар вазирлиги Грузияни саккиз нафар чеченни экстрадиция қилишга чақирди.

Тарқатилган баёнотда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Александр Яковенко, суд қароридан сўнг, чеченларни экстрадиция қилмаслик учун Грузияда қонуний асос қолмаганини билдирган.