Беларус президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб бориш мақсадида бугун Москвага келди.

Лукашенко Россия пойтахтига келган заҳоти Беларуснинг газ қувурларини сотиш ниятида эканини айтди. Мухбирлар фикрига кўра, Россиянинг улкан «Газпром» ширкати Беларус газ қувурларини сотиб олишга қизиқиш билдирган.
Россиянинг Беларусга газ етказиб бериши масаласи икки давлат бошлиқлари ўртасидаги музокараларда муҳокама этилади.