Хабарларга кўра, Белоруснинг Япониядаги собиқ элчиси Пëтр Кравченко Белорусга қайтмасликни режалаштирмоқда.

Аммо у бугун Япония Ташқи ишлар вазирлигида бўлганидан кейин мухбирлар олдида сўз юритиб, Белорусга қайтиш нияти борлигини тилга олди. Лекин Кравченко мамлакатига қачон қайтиб боришини аниқ айтмади.
Ўтган ойда Белорус президенти Александр Лукашенконинг буйруғига кўра, Кравченко вазифасидан бўшатилди, бироқ у дарҳол Белорусга қайтишдан бош тортди.
Хабарларга қараганда, Белоруснинг Япониядаги собиқ элчиси Кравченко яқинда Лукашенконинг сиëсатини танқид қилган.