Бугун Британия ҳукумати бир ҳисобот тарқатиб, Ироқ президенти Саддам Ҳусайнни ўз режимига қаршилик кўрсатган ироқликларни систематик равишда ўлдираëтганликда ва оғир қийноқларга солаëтганликда айблади.

Британия ташқи ишлар вазири Жак Страу, разведка маълумотлари ва Ироқни тарк этган кишиларнинг гувоҳликларига асосланган мазкур ҳисобот, Ироқ ўзининг халқаро мажбуриятларига амал қилмаëтганини кўрсатмоқда, деди.
Ҳисоботда Ироқ “кишиларни ўзбошимча қамоққа олишлар ва қотиллик содир этишлар оддий ҳолга айланиб қолган даҳшатли мамлакат” сифатида таърифланган. Ҳисоботда ироқлик курдлар ва шиялар ҳам Саддам Ҳусайн режими томонидан тазйиқларга учрамоқда, деб қайд этилган.
Халқаро Амнистия ташкилоти Британия ҳукуматини Ироққа қарши ҳарбий ҳужум қилинишини қўллаб қувватлаш учун Ироқдаги инсон ҳуқуқлари вазиятидан бир баҳона сифатида фойдаланишга уринаëтганликда айблади.