Россия президенти Владимир Путин бугун Хитой сафарини якунлаб, Ҳиндистонга келади.

Москва раҳбари Деҳлида Ҳиндистон президенти Абдул Калом ҳамда бош вазир Атал Бихари Важпаилар билан икки давлат ўртасида ҳамкорлик масалаларини, шунингдек жаҳонда кечаётган сиёсий жараёнларни мухокама этади. Музокаралар сўнгида Россия-Ҳиндистон ўртасида ҳамкорлик декларациясининг имзоланиши кутилмоқда. Бугун эрталаб Путин Хитой сафари сўнгида Пекин университетига ташриф буюрди. Унгача эса Россия раҳбари қатор олий мартабали Хитой расмийлари билан музокаралар олиб борди. Сўзлашувлар давомида Россия ва Хитой Шимолий Кореяни ядровий қуроллар ишлаб чиқаришни тўхтатишга даъват этди. АҚШ бу баёнотни олқишлади.