Бугун Теҳронда жамоатчилик орасида сўров ўтказгани учун айбланаётган уч социолог устидан маҳкама бошланди.

Улар ўтказган сўров натижалари эронликларнинг тўртдан уч қисми АҚШ билан мулоқот йўлга қўйилиши тарафдори эканини кўрсатмоқда. Маҳкама бошланмасданоқ, судя Саид Мортазави мазкур сўровлар америка жосуслик хизматлари учун ўтказилганини баён қилди. Маълумки, Эронда суд тизими консерватив гуруҳлар назоратидадир.