Қибрис яқин кунлар ичида Европа Иттифоқига номзод биринчи давлат бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Қибриснинг Европа Иттифоқидаги вакили Георгиос Василиу баён қилди. Василиуга кўра, унинг давлати Иттифоқ тарафидан қўйилган барча шартларга рози. Европа Иттифоқи вакили Жан-Кристоф Филорининг баён қилишича, агар Копенгаген саммитида номзод-давлатлар иттифоққа қўшилиш шартларига рози бўлмасалар, ташкилотни кенгайтириш масаласи бошқа санага кечиктирилиши мумкин. Энг мураккаб масала -қишлоқ хўжалиги датацияси билан боғлиқ.
Аммо, Дания бош вазири Андрес Фог Расмуссенга кўра, 12-13 декабр кунлари Копенгагенда ўтадиган Иттифоқ саммитида мазкур масала ижобий ҳал этилади. Ҳозирча, Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Ўрта ер денгизи 10 давлатининг Европа Иттифоқига қабул қилиниши 2004 йилга белгиланган.
Бугун Анкарада чиқиш қилган Туркиянинг иқтидордаги партияси етакчиси Режап Тайип Эрдўғон мамлакатининг Европа Иттифоқига қабул қилиниши юзасидан сўзлашувлар муддатини кутаётганини маълум қилди. Аммо, Европа Иттифоқига аъзо айрим давлатлар Туркия билан сўзлашувлар бошлаш учун ҳали Анкара қўйилган талабларни бажармаганини айтишмоқда.