Бугун БМТ ҳарбий инспекторлари Ироқда оммавий қирғин қуролларини қидириш ишларини давом эттириб, Бағдоддаги ядро иншоатини ва кимë заводини кўздан кечирдилар.

Бир неча йил аввал бу объектлар вайрон қилинган эди аммо яқинда қайта қурилди.
БМТ бош котиби Кофи Аннан, Ироқ ҳукумати инспекторлар билан яхши ҳамкорлик қилмоқда, лекин текширув ишларининг асосий қисми олдиндадир, деди.
АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд, Ироқ БМТ Хавфсизлик кенгашига ҳар қандай оммавий қирғин қуроли тўғрисида маълумот беришга мажбурдир, деб таъкидлади.
АҚШ ва Британия расмийларига кўра, Ироқ кимëвий ва биологик қуролларга эга ва ўзининг ядровий қуроллар дастуридан воз кечмаган.