Россия президенти Владимир Путин ўзининг Хитой ва Ҳиндистонга сафарини якунлаб бугун Нью Деҳлидан Қирғизистонга келди.

Россия ва Қирғизистон раҳбарлари ўртасидаги музокаралар чоғида асосан терроризмга қарши чоралар, Марказий Осиё ва Афғонистондаги барқарорлик каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.
Путин ва Қирғизистон президенти Асқар Ақаев хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақдаги расмий декларацияни имзолашлари кутилмоқда.
Кеча Бишкекка келган ва бугун қирғиз расмийлари билан бўладиган музокараларга қўшиладиган Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Марказий Осиёдаги вазият нобарқарорлигича қолаётганини айтди.