Британия расмийлари тахдид мавжуд эканини айтиб, Кениядаги Британия элчихонасини номаълум муддатга ёпиб қўйдилар.

Расмийлар бу хусусда бошқа маълумот беришни рад этиб, Найробидаги элчихона таҳдид йўқолгунига қадар ёпиқ бўлишини маълум қилдилар.
Ўтган ҳафтада Кенияда террорчилик ҳужумлари уюштирилгани оқибатида ўн нафар кениялик ва уч исроиллик нобуд бўлган эди.
Вашингтонда АҚШ президенти Жорж Буш Кениядаги ҳужумга Ал-Қоида алоқадор эканига ишонишини айтди.