Бугун афғон полицияси Кобул шаҳри марказидаги масжиддан бир неча килограмм оғирликдаги портловчи моддаларни топди ва эҳтимоли бўлган ҳужумнинг олдини олди.

Полиция матбуот вакили, Кобулдаги энг катта ҳисобланган Кўк масжидда халта ичига яширилган иккита граната топилганини маълум қилди. Бу иш юзасидан хеч ким қўлга олинмади.
Бугун Кобулда Ийд ал-Фитр намози ўқилди. Мусулмонларнинг муқаддас хайит байрами кунлари Кобулда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.