Осиё давлатларида яшовчи юзлаб миллион мусулмонлар муқаддас рамазон ойидан кейин бугун Ийд ал-Фитр байрамини нишонламоқдалар.

Ислом календари бўйича янги ой кўриниши турли минтақаларда бир-биридан фарқ қилгани учун Ийд ал-Фитр барча давлатларда бир вақтнинг ўзида нишонланмайди. Масалан, Саудия Арабистони ва Форс кўрфазида жойлашган давлатлар Ийд ал-Фитр байрамини кеча нишонлай бошлаганлар.