Бугун Копенгагенда Дания бош вазири Андерс Расмуссеннинг Туркия лидерига айтишига кўра, Европа Иттифоқи Туркияни ўзига аъзо қилиш тўғрисида музокаралар олиб бориш муддатини белгилашидан олдин, расмий Анқара сиëсий ва инсон ҳуқуқлари соҳалари бўйича ислоҳотлар ўтказиши керак.

Расмуссенга кўра, Туркия ўзининг чинакам ислоҳотларини фақат қоғозда эмас, амалда ҳам намойиш қилиши лозим.
Туркиядаги ҳукмрон партия - “Адолат ва Тараққиëт” партияси лидери Режеп Тайип Эрдўған Европа Иттифоқини икки юзламачилик сиëсатини олиб бораëтганликда айблади. Унга кўра, Европа Иттифоқига қўшилишга номзод бўлган 10 давлатдан олттитаси аъзолик борасидаги сиëсий талабларнинг ҳаммасини бажармаган.
Пайшанба ва жума кунлари Копенгагенда ўтказиладиган Европа Иттифоқи саммити давомида бир неча шарқий Европа давлатлари 2004 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун расман таклиф қилиниши кутилмоқда.