Британия Бош вазири Тони Блейер БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари Ироқ ўзининг қуроллар дастури ҳақида тақдим этган хужжатларни диққат билан ўрганиб чиқишини маълум қилди.

“Файненшл Таймс” газетасида эълон қилинган интервьюсида Тони Блейер, агар Ироқ БМТ талабларини бажармаса, АҚШ ва Британия Ироққа қарши ҳаракат бошлашга тайёр эканини билдирган.
Айни пайтда, БМТ инспекторлари бугун Ироқда ўз фаолиятларини давом эттирдилар.