Бугун БМТ икки қисмга бўлиниб қолган Қибрис оролини бирлаштириш хусусидаги қайтадан кўриб чиқилган режани Қибриснинг юнон ва турк лидерларига тақдим этди.

Дастлабки режага кўра, Қибрис оролининг 28 фоизини турклар назорат қилиши кўзда тутилган эди. Ҳозирги режага кўра, қибрислик турклар оролнинг 36 фоизини назорат қиладилар. Бу чора 85.000 юнон қочқинларининг ўз уйларига қайтишига имкон яратади ва туркларнинг ҳам юнонлар назоратида бўлган ерлардаги ҳуқуқларини кафолатлайди.