Бугун Норвегиянинг Нобел қўмитаси 2002 йилги “Тинчлик учун Нобел мукофоти”ни Норвегия пойтахти Осло шаҳрида АҚШнинг собиқ Президенти Жимми Картерга тантанали равишда топширди.

Мукофот билан бирга унинг соҳибига яна бир миллион доллар миқдорида гонорар ҳам берилади. Сўнгги 20 йил мобайнида тинчлик ва тотувликни тарғиб қилиб келгани учун Нобел қўмитаси мукофотни Жимми Картерга беришга қарор қилганини билдирди.