Покистонда яшаётган афғонистонлик қочқин аёллар Афғонистонда аёллар ҳуқуқларининг поймол этилиши давом этаётгани сабабли Исломобод шаҳридаги БМТ идораси олдида норозилик намойиши ўтказдилар.

“Инқилобий афғон аёллари ассосиацияси”нинг матбуот вакили, Карзай бошчилигидаги янги ҳукумат ҳокимият бошига келганидан бери Афғонистонда аёллар вазияти ўзгармаганини айтди.