Европанинг алоқа мақсадларида қўлланилиши кўзда тутилган улкан ер сунъий йўлдоши бугун Тинч океанига қулади.

Россияга қарашли ракета 26 ноябр куни шу йўлдошни фазога олиб чиққан аммо у нотўғри орбитада парвоз қилаётган эди. “Астра-1К” русумидаги ер сунъий йўлдошининг Люксембургдаги эгалари икки ҳафта давомида уни керакли орбитага кирита олмаганларидан сўнг йўлдошни тинч океанига қулатишга қарор қилдилар.