Ироқнинг ўз ҳарбий дастури ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида БМТ Хавсизлик Кенгаши доимий аъзоларининг фикрлари, афтидан, келаси ҳафтада маълум бўлади.

Бу ҳақда БМТ ҳарбий инспекторларининг бошлиғи Ханс Бликс маълумот берган. У Хавфсизлик Кенгашига кирувчи барча ўн беш давлат вакиллари билан Ироқ ҳисоботи устида ишлаш тартибини муҳокама қилиб чиқди.
Норвегия ва Сирия 12 минг саҳифадан иборат ҳужжат тўла матнини фақат Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолари бўлмиш Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция олганлигига аллақачон эътироз билдирди.
БМТ экспертлари Ироқда ҳарбий иншоотларни текширишни давом эттирмоқдалар. Кеча Боғдодга экспертлардан яна 25 нафари келди.