Америка Қўшма Штатлари Ироқ ва бошқа агрессив режимдаги мамлакатларни, мободо улар АҚШга қарши бирор бир оммавий қирғин қуроллардан фойдалансалар, ўз ядровий қуролини ишлатишга тайёрлигини билдирди.

Бундай огоҳлантириш “Оммавий қирғин қуролларини тарқатиш билан кураш миллий стратегияси” деб номланган расмий ҳужжатда келтирилган. Бу ҳужжат Вашингтонда эълон қилинди.