Америка Қўшма Штатлари наркотиклар транзити, терроризм ва контрабандага қарши кураш учун Афғонистонда 117 та чегара пости қурадилар.

ИТАР-ТАСC мухбирининг маҳаллий манбаларга таяниб, Исломободдан хабар беришича, бу ҳакда Америка қўмондонлигинингКобулдаги вакили, Афғонистон янги армияси учун кадрлар тайёрлашга мутасадди генерал Карл Эйкенберри шундай деган. Унинг айтишича, ана шу постларда ўн икки минг афғон чегарачилари турадилар. Ҳар бир заставада казармалар, штаблар, шунингдек бир неча госпиталлар қуриш назарда тутилмоқда. Икки йил ичида амалга оширилиши лозим бўлган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати уч юз минг долларни ташкил этади.