АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ричард Армитеж Пекин Шимолий Кореяни ядровий қурол яратиш бўйича ишларни тўхтатиш учун ўз таъсиридан фойдаланишига ишонч билдирди.

Хитой лидерлари билан Пекинда ўтказилган музокараларда Армитеж Корея ярим оролини ядросиз макон деб эълон қилишни таклиф этди.