Европа Иттифоқининг Копенгаген саммитида Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши тўғрисидаги музокаралар 2004 йилнинг декабрида бошланиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Европа Иттифоқига раислик қилиб турган Дания бош вазири Андерс Фог Расмуссенга кўра, агар Туркия Европа Иттифоқининг сиёсий критерийларига жавоб берса, жумладан, инсон ҳуқуқларини таъминлашга доир талабларини бажарса, музокаралар эртароқ бошланиши ҳам мумкин.

Саммитда Европа Иттифоқига 2004 йили киражак 10 та номзод мамлакатга 40 ярим миллиард евро ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Европа Иттифоқи ва унинг бўлажак азолари ўртасидаги келишмовчиликлар Иттифоқ томонидан бу мамлакатлар қишлоқ хўжалигига ажратилажак субсидиялар миқдорига боғлиқдир.