Бугун АҚШ Эронни ядровий қурол дастурини беркитишга ҳаракат қилганликда айблади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Ричард Баучернинг айтишича, АҚШ экспертлари ер йўлдошлари орқали Эрон ҳудудини суратга туширганлар, улардан эса Эрон марказидаги Натанз деган жойда уран ишлаб чиқарилиши тахмин қилинаётган лаборатория борлиги аниқланган.
Эрон раҳбарияти номидан гапирар экан, Абдулла Рамазонзода бундай айбларни инкор этди ва Эрон ядровий қурол ишлаб чиқаришга қаратилган ишларни олиб бормаётганлигини таъкидлади. Ташқи ишлар вазири Камол Харрозий эса БМТнинг қурол-аслаҳа бўйича инспекторларига мамлакатга ташриф буюриб, унинг ҳудудидаги икки ядровий заводни бориб кўришни таклиф этди.