Интерфакс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, умрбод қамоқ жазосига тортилган Чечен командири Салман Радуев бугун қамоқхонада оламдан ўтган.

Радуев 1996 йилда Кизлярда кишиларни гаровга олиш амалиётларида иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилганди. Интерфакс хабарида айтилишича, Салман Радуев Уралнинг Перм шаҳридаги қамоқхонасида жон берган. Ҳозирча унинг ўлими сабаблари айтилмаяпти.