Буюк Британия келаси йилнинг бошида Форс кўрфазига олти ҳарбий кема ва икки ярим минглик ҳарбий қўшин жўнатади.

Бугун бу ҳақда Лондон расмийлари маълумот тарқатди. Британия мудофаа вазирлиги мулозимига кўра, бу олдиндан режалаштирилган ҳарбий маневр. Аммо таҳлилчилар Британия ҳарбийларининг минтақага жўнатилиши АҚШнинг Ироққа қарши ҳарбий амалиётлари билан боғлиқлигини айтишмоқда.