Исроил ҳарбийлари ўтган тунда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида ҳамда Ғазо минтақасида кенг миқёсли амалиётлар ўтказдилар.

13 фаластинлик, жумладан "Ал-Ақса мазлумлари бригадаси" гуруҳининг икки аъзоси қўлга олинди. Ғазо минтақасида Исроил блокпостига яқинлашишга ҳаракат қилган бир фаластинлик ўлдирилди.


Исроил Фаластин можаросини ҳал қилиш режасини жума куни АҚШ, БМТ, Европа Иттифоқи ва Россия вакиллари яна бир бор муҳокама қиладилар.