АҚШнинг собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайт бугун Босния сербларининг собиқ президенти Биляна Плавшич устидан ўтказилаётган суд мажлисида гувоҳ сифатида қатнашди.

Олбрайтга кўра, у 90 йилларда Болқонда бўлиб ўтган уруш пайтида Босниянинг серб бўлмаган аҳолиси, айниқса мусулмонларга қарши даҳшатли жиноятлар содир этилганлиги тўғрисида маълумотлар олган. АҚШнинг собиқ давлат котиби ўша пайтда Плавшич билан бу мавзуда бир неча бор ўта жиддий гаплашганини эслади.

Гаагадаги Халқаро трибуналда суд қилинаётган Миляна Плавшич 72 ёшда.