Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Ашхабоддаги элчихонасига Туркманистон хавфсизлик хизмати ходимлари бостириб кириши муносабати билан бугун Туркманистонга норозилик билдирди.

Норозилик нотасида билдирилишича, Туркманистон хавфсизлик хизматининг 15 нафар ходими Ўзбекистон дипломатларининг қаршиликларига қарамай элчихона биноси ва ходимлари истиқомат қиладиган бўлмаларга бостириб кирганлар.

Ўзбекистоннинг Ашхабоддаги элчихонасида юз берган инцидент тафсилотлари билан дастуримиз давомида тўлиқ танишишингиз мумкин.