Бугун Россиянинг Доғистон республикасида қуролли шахслар бир гуруҳ милиция ходимларига қарши ўт очгани оқибатида 1 киши ҳалок бўлди ва 3 киши яраланди.

Ички ишлар вазирлигининг билдиришига кўра, ҳужум Доғистоннинг Чеченистонга чегарадош бўлган Хасавюрт ҳудудида содир бўлган.
Вазирлик маълумотига кўра, ҳужум қилган қуролли шахслардан икки нафари ушланган, аммо қолганлари қочиб кетишга улгурган.