Бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев расмий ташриф билан Москвага бормоқда.

Қозоғистон президенти матбуот идорасининг ИТАР-ТАСС ахборот агентлигига маълум қилишига кўра, Назарбоев эртага Россия президенти Владимир Путин билан иқтисодий масалалар бўйича музокаралар олиб боради ва 2003 йилни Россияда “Қозоғистон йили” сифатида эълон қилади.
Россия Қозоғистоннинг асосий иқтисодий ҳамкори саналади. 1992 йил октябрида икки мамлакат орасида дипломатик алоқалар ўрнатилганидан бери турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича 330дан ортиқ шартнома имзоланди.